Покистон Ташқи ишлар вазири Бишкекдаги воқеадан жабр кўрган ватандошлари ҳолидан хабар олиш учун ташриф буюрди

ASTANА. Кazinform - Покистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дар қисқа муддатли ташриф билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақда Kabar ёзди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Бишкекдаги воқеадан жабр кўрган ватандошлари ҳолидан хабар олиш учун келди
Фото: Кабар

Ташриф давомида Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Қирғизистон Республикаси тиббиёт муассасаларида даволанаётган ватандошларини бориб кўриш, шунингдек, мамлакат раҳбарияти билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Бишкекда ётоқхона меҳмонлари ўртасидаги муштлашув билан бошланган кескин вазият оммавий тартибсизлик билан якунланган эди.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Қирғизистон пойтахтида хорижлик фуқаролар билан содир бўлган воқеага эътибор қаратаётганини айтди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар кабинети Бишкекдаги тунги воқеа юзасидан баёнот бериб, у ерда этник нифоқ ва тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринишларни кескин қоралади.

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 17-18 май кунлари Бишкекда содир бўлган воқеа юзасидан қирғиз халқига видеомурожаат йўллади.

Сўнгги хабарлар