10:15, 24 Май 2021 | GMT +5
Пневмония: 15 киши касал бўлиб, 34 бемор соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«22 майдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 15 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 34 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган жами ҳолатлар сони – 54 706, ўлим ҳолатлари - 888, жами соғайганлар сони – 50 839».