09:34, 20 Апрель 2021 | GMT +6
Пневмония: 11 киши касал бўлиб, 47 бемор соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«18 апрелдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 11 та ҳолати ва 3 та ўлим ҳолати қайд этилди, 47 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 51 890, ўлим ҳолатлари - 754, жами соғайганлар сони – 50773».