Pfizer вакцинасининг биринчи партияси 15 ноябр куни етказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи партияси 15 ноябр куни етказилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш мақсадида 4 млн 230 минг доза вакцина харид қилинди. Бу 2 млн 115 минг кишини қамраб олади. 12-17 ёшдаги болалар, 16-37 ҳафталик ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёллар туғилгандан кейин 42 кундан кейин эмлашлари керак»,- деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, Comirnaty (Pfizer) вакцинасини сақлаш ўзига хослигини инобатга олган ҳолда 34 дона музлатгичлар харид қилиниб, 16 та ҳудудга етказиб берилди.

«Бундан ташқари, 51 та қўшимча музлатгичлар харид қилинди. Улар жорий йилнинг ноябр ойи охиригача етказиб берилади. 379 минг доза Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи партияси 15 ноябргача етказилиши кутилмоқда», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар