Пезешкиан: Исроилга қарши зарба Эрон манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қаратилган

ASTANA. Kazinform – Эрон президенти Масуд Пезешкиан сешанба куни Теҳрон Исроил ҳудудига ракета учиргани учун Исроилнинг ҳаракатларига “қатъий жавоб” берганини маълум қилди, деб хабар беради Mehr ахборот агентлиги. Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.

Перешкиан
Фото: ISNA

“Қонуний ҳуқуқларимиздан келиб чиқиб, Эрон ва минтақа тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш учун сионистик режимнинг тажовузига қатъий жавоб берилди”, – деди Пезешкиан.

Унинг таъкидлашича, "бу ҳаракат Эрон манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қаратилган".

“Нетаньяху билиши керакки, Эрон уруш қўзғатувчи эмас. Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши туриш ниятида”, – деди Эрон президенти.

Унинг сўзларига кўра, ракета зарбаси Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятининг чегараси эмас.

"Бу бизнинг кучимизнинг бир қисми", – деди Пезешкиан.

“Эрон билан зиддиятга тушманг”, – дея огоҳлантирди у.

Сўнгги хабарлар