14:09, 24 Июль 2022 | GMT +5
Перудаги пиротехника заводида юз берган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform - Перудаги петарда заводида юз берган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.
Қайд этилишича, корхона ноқонуний ишлаган. Цех кўп қаватли уйнинг биноларидан бирида жойлашган эди. Кечқурун, уйнинг барча аҳолиси ухлаб ётган пайтда кучли портлаш содир бўлди. Ўт ўчирувчиларнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор.
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин уларнинг барча мол-мулкини йўқ қилган. Уйда жами учта оила яшаган. Фожиага нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда.