Перу президенти Дина Болуарте ўз лавозимини тарк этишга тайёр

None
ASTANA. Kazinform - Перу президенти салкам икки ойдан бери мамлакатни ларзага келтираётган намойишлар иштирокчиларини тинчликка чақиргач, минглаб одамлар Лима кўчаларига чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Дина Болуартенинг сўзларига кўра, наркотрафикчилар ва контрабандачилар ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун мамлакатда «тартибсизлик» яратиш мақсадида «ҳарбий кучлар» ташкил қилган.

Бундан ташқари, Дина Болуарте муддатидан олдин сайлов санаси тайинланганидан кейин истеъфога чиқиш ниятида эканини айтди.

«Мен лавозимга киришган биринчи дақиқаданоқ Конгресс билан муросага чақирдим. Энди мулоқот ўрнатиш ва ҳар бир минтақанинг кун тартибини белгилаш мақсадида севимли юртимни миллий ярашувга чақираман», — деди Дина Болуарте.

Перудаги норозилик намойишлари декабр ойи бошида мамлакатнинг собиқ президенти Педро Кастильо ҳибсга олинганидан кейин бошланган.

Намойишчилар унинг вориси Дина Болуартенинг истеъфосини, парламентни тарқатиб юборишни, бу йилги умумий сайловларни ва конституциявий ассамблея чақирилишини талаб қилмоқда.

Бу даврда 50 дан ортиқ киши ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувлар қурбони бўлди.

Аввалроқ Хульяка шаҳрида ҳукуматга қарши намойишларда камида 17 киши ҳалок бўлгани ва 52 киши жароҳатлангани хабар қилинганди. Перу президенти мамлакатдаги норозилик намойишларида хорижлик провокаторлар иштирок этганини маълум қилди. Перунинг бир қанча минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Фото: xeber.media

Сўнгги хабарлар
telegram