Пеле касалхонадан чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони бразилиялик Пеле йўғон ичагидаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда Kazinform Reytersга таяниб хабар беради.

Сентябр ойида Пеле шишни олиб ташлаш операция қилинди. 8 декабр куни у мунтазам равишда даволаниш учун касалхонага ётқизилган.

«Беморнинг аҳволи барқарор. У сентабр ойида аниқланган йўғон ичак касаллигини даволашни давом эттиради», — дейилади шифохона хабарида.

Пеле футбол бўйича ягона уч карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970). У Бразилия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. Халқаро футбол федерацияси талқинига кўра, Пеле ХХ асрнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган. Ҳужумчи Бразилиянинг «Сантос» (1956-1974) ва Америка ва Американинг «Нью-Йорк Космос» (1975-1977) клубларида ўйнаган. Фаолияти давомида 1279 та гол урган Пеле Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.


Сўнгги хабарлар