Пекинда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой халқаро ёшлар алмашинуви марказида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазма очилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
None
None

Тадбир меҳмонлари Хитой марказий ҳукумати, академик гуруҳлар, тадқиқот тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари эди.

Қозоғистоннинг Хитойдаги вақтинчалик ишончли вакили Мурат Муқишев ўз нутқида кўргазмага қўйилган фотосуратлар мамлакатнинг мустақиллик йиллари тарихи, ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Н. Назарбоевнинг давлат шаклланишидаги тарихий ўрни, Президент Қ.Тоқаевнинг бугунги ислоҳотлари, Қозоғистоннинг халқаро муаммолар, жумладан, барқарор ривожланиш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш, хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳаларида қўшаётган ҳиссасини қайд этди.

Хитой халқаро ёшлар алмашинуви маркази раиси ўринбосари Чжан Хуа фотокўргазма хитойлик томошабинларда алоҳида қизиқиш уйғотаётганини, тақдим этилган фотосуратлар Хитойнинг дўстона қўшниси – мустақил Қозоғистоннинг шаклланиш тарихини акс эттиришини таъкидлади.

Фотосуратлар чинакам туйғуларни уйғотади, жадал ўзгаришларни бошдан кечираётган мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим тарихий лаҳзалар кайфияти ва муҳитини очиб беради.

Фотокўргазма 20 декабрга қадар давом этади.


Сўнгги хабарлар