Пекин-2022: Қозоғистонлик чанғичи ТОП-25 қаторига кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Пекин Олимпиадасида эркаклар ўртасида 15 км масофага чанғи югуриш мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу масофада Қозоғистон шарафини Виталий Пухкало ва Евгений Величко ҳимоя қилди.

Мусобақа натижаларига кўра, 99 чанғичи орасида Виталий Пухкало 25- ўринни, Евгений Величко 40-ўринни эгаллади. Спортчи Пухкало масофани 40:39:6, Величко 41:27:3 ҳисобида босиб ўтди.

Турнирнинг бош совринини финляндиялик Ииво Нисканен қўлга киритди. Россиялик Александр Большунов кумуш, норвегиялик Йоханнес Клебо Пекин Олимпиадасининг бронза медали соҳибига айланди.

Чанғи пойгаси

15 км, классик услубда. Эркаклар

1. Ииво Нисканен (Финляндия) - 37:54,8

2. Александр Большунов (Россия) +23,2

3. Йоханнес Хесфлот Клебо (Норвегия) +37,5 ...

25. Виталий Пухкало (Қозоғистон) +2: 44,8 ...

40. Евгений Величко (Қозоғистон) +3: 32,5.

Сўнгги хабарлар
telegram