Парламент фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш керак – ҚР Мажилиси Раиси

NUR-SULTAN. Кazinform - Президент халқ хавфсизлиги ва давлат манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканини исботлади. Бу ҳақда Мажилис Раиси Ерлан Қошанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев таъкидлаган «Янги Қозоғистон»ни барпо этиш йўлида Парламент зиммасига юкланар вазифа ва катта масъулият мавжуд. Шундай экан, бугунги бунёдкорлик даврида халқ ишончини қозониш, Президентимиз ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиздир. Маълумки, сайловчиларнинг депутатларга қўядиган талаблари ҳамиша юқори. Айниқса, кечаги январ воқеалари бутун мамлакат учун катта синов бўлди. Мустақиллигимизни, давлатимиз яхлитлигини асраб-авайлаш масаласи кун тартибига қўйилди. Юртимиз таҳликага учраган ҳозирги кескин даврда Давлат раҳбари барча масъулиятни ўз зиммасига олди ва дадил қарорлар қабул қилди. Президентимиз ўз фаолияти билан халқ хавфсизлиги, давлат манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканини исботлади», - Е. Қошанов Мажилиснинг ялпи мажлисида.

Шу муносабат билан Мажилис Раиси Парламент фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Халқ томонидан сайланган депутатлар, энг аввало, ўз электоратига яқин бўлиши керак.

«Ҳар қандай жанжалнинг олдини олишда жамият овозига қулоқ тутиш, халқ тилини тушуниш, ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш асосий шарт экани аниқ. Шу боис келгусида депутатлик корпусининг фуқаролик сектори, оммавий ахборот воситалари, айниқса, ҳудудлардаги жамоатчилик фаоллари билан яқин алоқаларини янада фаоллаштирамиз. Бу Президентимиз томонидан тасдиқланган «Халқ овозини эшитадиган давлат» тамойилини самарали ҳаётга татбиқ этишнинг асосий тамойилидир. Ўз олдимизга қўйилган янги вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун биз фуқаролик жамияти, шунингдек, ҳокимиятнинг барча бўғинлари, жумладан, Сенат, Ҳукумат ва суд тизими билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз», — деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар