Парижда 10 кундан кейин бошланадиган ёзги Паралимпия ўйинларида Қозоғистондан қанча спортчи иштирок этади

Олимпиада-2024 установила исторический рекорд
Фото: Sports.kz

ASTANA. Kazinform – 2023 йилда спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи алоҳида эҳтиёжли шахслар сони 56 822 нафарни ташкил этади.

Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлик тарқатган маълумотларга кўра, 10 кундан сўнг Парижда XVII Ёзги Паралимпия ўйинлари бошланади. Бу сафар Қозоғистон терма жамоаси рекорд йўлланмани қўлга киритди.

«Жамоамиз спортнинг 9 туридан (пара сузиш, пара пауэрлифтинг, пара атлетика, пара каноэ, пара таэквондо, пара волейбол – эркаклар, пара стол тенниси, пара дзюдо) 33 та лицензияга эга бўлди. Парижга жами 44 нафар спортчи боради. Қайд этиш жоизки, каноэда эшкак эшиш (аёллар), стол тенниси ва пара волейбол бўйича илк маротаба лицензия қўлга киритдик», - дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирда жами 100 га яқин давлатдан 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Бугунги кунга қадар 89 давлат ўз иштирокини расман тасдиқлаган. Кўчманчилар ўйинларида миллий спортнинг 21 туридан 97 та медаллар жамланмаси баҳоланади.

Сўнгги хабарлар
telegram