Париж-2024: Қозоғистонлик мерганлар Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди

PARIS. Кazinform - Қозоғистон Париж Олимпиадасида нишонга отиш бўйича биринчи совринни қўлга киритди. Ислам Сатпаев ва Александра Ле пневматик милтиқдан 10 метрга нишонга отиш бўйича аралаш жамоавий баҳсларда Олимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди.

Александра Ле
Фото: olympic.kz

Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этаётган Ислам Сатпаев ва Александр Ле жуфтлиги Германия терма жамоаси (Анна Янсен, Максимилиан Ульбрих) устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, мерганлар аввалги саралашда 630,1 балл тўплаган эди. Ислам ва Александра жуфтлиги ўтган йили Ханчжоуда бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари давлатдан 75 минг АҚШ доллари олади. Олтин медаль учун учун 250 000 доллар, кумуш медаль учун 150 000 доллар берилади.

Сўнгги хабарлар