Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари Қозоғистонга қайтиб келди
ASTANA. Kazinform - Бугун XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари Қозоғистонга қайтиб келди.
Улар орасида Паралимпия ўйинлари чемпиони Ақмарал Науатбек (пара дзюдо) ва Давид Дегтярев (пара пауэрлифтинг), кумуш медал совриндори Ерғали Шамей (пара дзюдо), Нурдаулет Жумағали (пара сузиш), бронза медаль совриндори Даяна Федосова (пара дзюдо), Зарина Райфова (пара дзюдо) ва Журқамирза Шукурбеков (пара дзюдо) ҳамда пара дзюдо, пара пауэрлифтинг, пара сузиш, пара волейбол (ўтирган ҳолда ўйналадиган волейбол), пара каноэ бўйича жамоалар вакиллари иштирок этди. Спортчиларни Астана аэропортида шаҳар аҳолиси ва яқинлари кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара пауэрлифтинг бўйича 54 килограмм вазн тоифасида Давид Дегтярев олтин медални қўлга киритган эди. У 188 килограмм вазнни енгиб, икки карра Паралимпия чемпиони бўлди.
Куба вакили Рамирез Барриентос Пабло 185 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, хитойлик спортчи Ян Жинлан 179 кг натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Пара дзюдо бўйича 48 килограмм (J2 тоифаси) вазн тоифасида жанг қилган Ақмарал Науатбек Париж Паралимпиадаси ғолибига айланди. Финалда у Франция вакили Сандрина Мартинени мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Нурдаулет Жумағали Париж Паралимпиадаси финалида SB13 тоифасида 100 метрга брасс усулида сузишда қатнашиб, кумуш медални қўлга киритди.
Пара дзюдонинг J1 тоифасида 73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ерғали Шамей финал баҳсида руминиялик полвон Флорин-Александр Бологани мағлубиятга учратиб, Париж Паралимпия ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланди.
J2 тоифасида 57 килограмм вазн тоифасидаги Даяна Федосова бронза медали учун кечган баҳсда Туркия вакили Дёндю Ешилюртни яққол мағлуб этди ва мамлакат саватчасига навбатдаги совринни олиб келди.
J2 тоифасида +70 кг вазн тоифасида аёллар ўртасида бўйича Зарина Раифова бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Раифова италиялик Каролина Костани мағлуб этди.
Журқамирза Шукирбеков пара дзюдо бўйича J2 тоифасида 90 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган жангда у Франция вакили Насер Зорганини иппон билан нокаутга учратди.