Озарбайжонда махсус карантин режими узайтирилди

ASTANA. Kazinform — Озарбайжон ҳудудида махсус карантин режими узайтирилгани маълум бўлди.

Озарбайжонда махсус карантин режими узайтирилди
Фото: pixabay.com

АЗЕРТАДЖ агентлигининг хабар беришича, тегишли қарорни Озарбайжон Бош вазири Али Асадов имзолаган.

Ҳужжатга кўра, коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг мамлакатга тарқалиши ва унинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини олдини олиш мақсадида Озарбайжон Республикаси ҳудудида жорий этилган махсус карантин режими 2026 йил 1 октябрь соат 06:00 гача узайтирилди.

Аввалроқ Озарбайжонда ноқонуний қимор бизнеси учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилаётгани ҳақида ёзган эдик.