Озарбайжон ва Арманистон ўртасида келишув имзоланиши - АҚШ Президентининг тинчликпарвар миссияси натижасидир

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Вашингтонда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланган келишувни тарихий ютуқ деб ҳисоблайди.

Ақорда
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида узоқ йиллик ҳарбий можарога қатъий чек қўйди, мустаҳкам тинчлик асосида дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга кенг йўл очди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Арманистон томонидан бундай шартнома имзолангани - АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ҳал қилувчи ва самарали тинчликпарвар миссияси натижасидир. У Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларини сиёсий ирода кўрсатишга ва стратегик жиҳатдан узоқни кўзлаб қарорлар қабул қилишга ишонтира олди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлат ўртасидаги ушбу муҳим келишувга эришишда Қозоғистоннинг ҳам катта ҳиссаси бор, деб ҳисоблайди.

Мамлакатимиз Тинчлик шартномасининг асосий шартлари бўйича ташқи ишлар вазирлари даражасидаги музокаралар ўтказиладиган жой сифатида Алмати шаҳрини таклиф қилди. Вазирлар ўртасидаги музокаралар Алматида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон ва Озарбайжон тинчлик йўли билан келишув бўйича қўшма декларация имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар