ОТМ ва коллежларнинг ўқув дастурлари мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларига мос бўлиши керак – ҚР Бош вазири

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Ҳукумат ҳузуридаги мамлакат тадбиркорлари кенгаши йиғилишида инсон капиталини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform.
None

Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаевнинг сўзларига кўра, бу йўналишда болалар боғчаларида 300 мингта янги ўрин очиш, таълим тизимидаги инновациялар бўйича 1000 нафар етакчи кадрлар захирасини яратиш, мактабларда 7 мингта ўқув хоналарини очиш, 100 та қўшимча таълим муассасалари қуриш, коллежларда 150 минг ўринга давлат буюртмаси, 100 та бизнес-инкубатор яратиш ва ҳ.к. чора-тадбирлар режалаштирилганлигини маълум қилди.

Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек олий таълим муассасаларининг таълим дастурини янгилаш, ҳудудий кадрларга бўлган эҳтиёж харитасини яратиш, илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Миллий малака тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Таълим дастурлари асоси бўлган касбий стандартларни ишлаб чиқишда иш берувчиларнинг иштироки зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, ёшларнинг бандлигини таъминлашдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган мустақил сертификатлаштиришни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

photo

Йиғилишда иқтисодий соҳаларда кадрлар тайёрлаш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, дуал таълим, касбий стандартларни ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш, солиқ тўлашни рағбатлантириш, хусусий мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини ривожлантириш, инжиниринг хизматлари ва бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Бош вазир иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун мутахассислар тайёрлаш Ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади. Бу борада фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг фаол иштирокида иқтисодиётнинг реал эҳтиёжларига эътибор қаратган ҳолда таълим тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш ишларини давом эттириш зарур.

«Таълим грантлари ва бошқа ривожланиш чора-тадбирларини олдиндан кўриб чиқиш учун асосий эътиборни меҳнат бозорини ўрганиш, 5-7 йилдан кейин иқтисодиёт қандай кадрларга муҳтож бўлишини башорат қилиш керак. Бу нафақат олий таълим муассасаларига, балки коллеж ва бошқа таълим ташкилотларига ҳам тегишли. Ўқув дастурлари бозор талабига жавоб бериши керак«, – деди Алихан Смаилов.

Кенгаш хулосасига кўра, Бош вазир Таълим-маориф, Фан ва олий таълим, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликларига иш давомида барча таклифларни инобатга олиш ҳамда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўлларини «Атамекен» миллий палатаси билан ҳамкорликда кўриб чиқиш вазифасини топширди.

Тадбирда марказий давлат органлари, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси, Қозоғистон узлуксиз таълим уюшмаси, «Евроосиё гуруҳи» МЧЖ ва бошқа соҳа ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар