OPEK жамғармаси Ўзбекистонга 40 миллион доллар ажратади
Бу қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш, энергия мажмуасини диверсификация қилиш ва иссиқхона гази чиқиндисини камайтириш бўйича мамлакатнинг салоҳиятини оширади.
Жамғарманинг Австрия пойтахти Вена шаҳридаги қароргоҳи томонидан эълон қилинган баёнотда OPEK Жамғармаси Бош директори доктор Абдул Ҳамид Ал-Халифа Ўзбекистондаги тегишли идоралар, хусусий сектор ва энергетика соҳасида ривожланиш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини билдирган. Арзон нархда тоза энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини оширишга қаратилган лойиҳаларни тақдим этган.
«Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий сектор иштирокини ошириш муҳим», – деди Абдул Ҳамид Ал-Халифа.
Фото: UzA