Омикрон: Қозоғистонда шубҳа остидаги 35 та ПЗР тести текширилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри бош давлат санитария врачи Сарҳат Бейсенова коронавируснинг янги «омикрон» штамми штаммини аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Омикрон: Қозоғистонда шубҳа остидаги 35 та ПЗР тести текширилмоқда

«Республика бўйича бўлгани каби шаҳар эпидемиология хизмати ҳам коронавирус инфекцияси штаммларини аниқлаш ва ўрганиш учун мониторинг олиб боради», - деди Сарҳат Бейсенова.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда олинган бир қатор ПЗР намуналари тадқиқот босқичида.

«Бугунги кунда, омикрон дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалиши туфайли, биз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология назорати қўмитасидан мусбат ПЗР тест намуналарини секвенциялаш учун лабораторияга етказиб бериш тўғрисида буйруқ олдик. Ва бугунги кунга қадар биз Нур-Султан шаҳридаги Экспертиза маркази лабораторияси филиалига материални етказиб бердик», - деди шифокор.

«Яъни, бугунги кунда 35 та намуна тадқиқот босқичида. Уларнинг натижасини олгандан сўнггина, пойтахтда ва умуман республикада омикрон штамми бор ёки йўқлигини айта оламиз. Бу иш давом этмоқда», - дея хулоса қилди С.Бейсенова.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев