Олтин Ўрда мавзуси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди — Президент
ASTANА. Кazinform — Олтин Ўрда Ғарб ва Шарқни боғлайдиган, турли цивилизациялар ривожланишига, давлатларнинг шаклланишига алоҳида таъсир кўрсатган улкан сиёсий тузилма эди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтган "Олтин Ўрда — дашт цивилизациясининг намунаси: тарих, археология, маданият, ўзига хослик" халқаро симпозиумида таъкидлади.
— Олтин Ўрда Евросиёнинг улкан ҳудудига эркин тарқалган ва Буюк Дашт бағрида ҳукмронлик қилган қудратли империя бўлганига ҳеч қандпай тарихчи, яъни ҳеч бир тарихчи шубҳа қилмайди. Бу — тан олинган тарихий факт. Олтин Ўрда Ғарб ва Шарқни боғлайдиган, турли цивилизациялар ривожланишига, давлатларнинг шаклланишига алоҳида таъсир кўрсатган улкан сиёсий тузилма эди. Бу ҳам исботланган фактдир. Шунинг учун Олтин Ўрда тарихи кўплаб фундаментал тадқиқотлар учун асос бўлганлиги аниқ. Бироқ, бу мавзу ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Шунинг учун у ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Бу миллат ва жаҳон тарихи учун жуда муҳим масала, — деди Давлат раҳбари.
Президент ушбу мавзуни халқаро илмий ҳамжамият билан биргаликда тизимли ва ҳар томонлама ўрганиш ишларини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
— Бу бир неча кун давом этадиган тадбирнинг асосий мақсади. Шу ўринда мен Қозоғистон ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун ЮНEСКО раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу форумда иштирок этаётган ЮНEСКОнинг собиқ бош директори Одрэ Азулэ хонимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз Қозоғистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшдингиз. Симпозиумнинг бундай нуфузли глобал ташкилот доирасида ўтказилиши Олтин Ўрда меросининг глобал миқёсдаги улкан аҳамиятини намойиш этади, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.