Олимпия ўйинлари бугун эркаклар футболи билан бошланади
ASTANА. Кazinform - Париждаги ХХXIII ёзги Олимпия ўйинлари эркаклар футболи билан бошланади.

Бу ўйинлар Бордо, Марсель, Лион, Нант, Ницца ва Сент-Этьенда бўлиб ўтади.
Унда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоалар куч синашади. Мусобақада шу ёшдан ошган уч нафар футболчи ҳам иштирок этиши мумкин. Қизларда эса бундай чегара йўқ.
16 та эркаклар жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган:
А гуруҳи: Франция, Гвинея, АҚШ, Янги Зеландия
В гуруҳи: Аргентина, Марокаш, Ироқ, Украина
С гуруҳи: Ўзбекистон, Испания, Миср, Доминикан Республикаси
D гуруҳи: Япония, Парагвай, Мали, Исроил.
Бугун «Qazsport» телеканали орқали 4 та ўйин намойиш этилади. Дастлаб соат 17:50 да Ўзбекистон ва Испания, 19:50 да Миср ва Доминикан, 21:50 да Ироқ ва Украина, 23:50 да Франция ва АҚШ майдонга тушади.
Қизлар ўртасида эса 12 та жамоа иштирок этади. Уларнинг гуруҳларга бўлиниши қуйидагича:
А гуруҳи: Франция, Колумбия, Канада, Янги Зеландия
В гуруҳи: АҚШ, Замбия, Германия, Австралия
C гуруҳи: Испания, Япония, Нигерия, Бразилия.
Ўйинлар «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.