Олимпиадада “эркак” боксчи билан жанг қилган ўзбек қизига квартира совға қилинди

Тайвань боксшысы Линь Юй-Тинге қарсы жекпе-жек өткізіп, жеңіліп қалған өзбек қызы Ситора Тұрдыбекова
Фото: Миллий олимпия қўмитаси

TASHKENT. Kazinform – Олимпиаданинг 1/8 финалида гендер можаросига сабаб бўлган тайванлик боксчи Линь Юй-Тинга қарши жангда мағлуб бўлган ўзбекистонлик қиз Ситора Турдибековага ўз мамлакатидан бир хонали квартира берилди. Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокимлигидан маълум қилишларича, хонадон маҳаллий тадбиркорнинг маблағига сотиб олинган.

“Мусобақа жуда яхши ўтди. Имкон қадар тайёргарлик кўрдик, аммо натижа бўлмади. Оллоҳ қўллаб-қувватласа, келгуси мусобақаларда ҳам ғалаба қозонамиз, деган умиддамиз”, – дейди Ситора Турдибекова.

Спортчи Парижда бўлиб ўтган 2024 йилги Олимпиада ўйинларида 57 килограммгача вазн тоифасида илк жангини конголик боксчига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин эса 1/8 финалда икки карра жаҳон чемпиони, Хитой Тайбэйи вакили Линь Юй-Тин билан жанг қилди. 5:0 ҳисобида ютқазиб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 13 август куни олимпия терма жамоасини расмий кутиб олиш маросимида Ситора Турдибекова ва Линь Юй-Тин ўртасидаги бокс учрашувини ҳам тилга олди.

«Айрим спортчиларимиз ҳар хил сабабларга кўра медаллар соҳиби бўла олишмади. Бунга ҳакамликдаги ноаниқликлар ва бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Энг ёмони бу гал, ўйлайманки, бизнинг халқимизга ҳам умуман ёқмаган нарса бу — эркакнинг аёллар кийимини кийиб рингга чиққани бўлди. Бу, умуман, ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат», — деди Ўзбекистон ҳукумати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Линь Юй-Тин финалда польшалик Юлия Сереметани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар
telegram