Оқ уй Қозоғистон ва Президент Трампнинг тинчлик режасини қўллаб-қувватлаётганини қайд этди

АSTANА.Кazinform — АҚШ президенти маъмурияти бир неча давлатлар Дональд Трампнинг Исроил ва ХАМАС ўртасидаги урушни тугатиш ташаббусини қўллаб-қувватлаши қайд этилган ҳисоботни эълон қилди. Улар орасида Қозоғистон ҳам бор, деб хабар беради Кazinform.

Тоқаев ва Трамп
Фото: t.me/ruslanzheldibay

Мақолада Президент матбуот котибининг “Қозоғистон бу ташаббусга ўзига хос имконият ва Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, давлатлараро ишончни мустаҳкамлаш, барқарор ва адолатли тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида қараши” деган сўзлари иқтибос сифатида келтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот котиби ва ёрдамчиси Руслан Желдибай Қозоғистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторидаги можарога барҳам бериш бўйича кенг қамровли тинчлик режасини олқишлашини маълум қилган эди.

Аввалроқ Оқ уй 21 та асосий бандни ўз ичига олган ва Ғазо қўшниларига хавф туғдирмайдиган “терроризм ва радикализмдан холи ҳудуд” яратиш ғоясидан бошланадиган режани эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби Трампнинг Ғазодаги можарони ҳал қилиш режасини қўллаб-қувватлайди.

Сўнгги хабарлар