09:24, 13 Июль 2022 | GMT +5
Охирги суткада Қозоғистонда 800 дан ортиқ одам коронавирус юқтирган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган сутка давомида 820 нафар коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform.
COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 1 311 190 нафарга етди.
«Охирги суткада касал бўлганлар орасида:
Нур-Султан шаҳрида - 180,
Алмати шаҳрида - 280,
Чимкент шаҳрида - 87,
Ақмола вилоятида - 8,
Ақтўбе вилоятида - 3,
Алмати вилоятида - 67,
Атирау вилоятида - 17,
Шарқий Қозоғистон вилоятида - 12,
Жамбил вилоятида - 35,
Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 7,
Қарағанди вилоятида - 56,
Қостанай вилоятида - 9,
Қизилўрда вилоятида – 19,
Манғистау вилоятида - 10,
Павлодар вилоятида - 8,
Шимолий Қозоғистон вилоятида - 9,
Туркистон вилоятида 13 кишида аниқланди», - деб ёзади комиссия.Будан ташқари, сўнгги суткада 343 киши ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 293 899 нафарга етди.