10:03, 07 Июль 2022 | GMT +5
Охирги суткада Қозоғистонда 330 киши коронавирус юқтирди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сўнгги бир суткада 330 киши коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Ҳудудлар бўйича: Нур-Султанда - 36, Алматида - 191, Чимкентда - 28, Ақмола вилоятида - 11, Алмати вилоятида - 10, Атирау вилоятида - 9, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 4, Жамбил вилоятида - 12, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 1, Қарағанди вилоятида - 12, Қостанай вилоятида - 4, Қизилўрда вилоятида – 3, Павлодар вилоятида - 4, Шимолий Қозоғистон вилоятида - 1, Туркистон вилоятида - 4 киши касалланган.
Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери мамлакатда 1 308 207 киши коронавирус юқтирган.
Будан ташқари, ўтган суткада 118 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 292 867 нафарга етди.