Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон кумуш медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Ираклионда (Греция) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Қозоғистонга илк медални 73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Алексей Чуркин олиб келди. У биатлонда 329 кг (даст кўтаришда 146 кг, силтаб кўтаришда 183 кг) тошни кўтариб, мусобақанинг кумуш медали совриндорига айланди.

Худди шу вазн тоифасида яна бир қозоғистонлик оғир атлетикачи Петр Хребтов баҳс олиб борди. У 307 кг (даст кўтаришда 137 кг, силтаб кўтаришда 170 кг) натижа кўрсатиб, якуний баённомада бешинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ мусобақанинг биринчи куни якунларига кўра қозоғистонлик Екатерина Алякина 13-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди. У 174 (78+96) балл тўплади.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 10 майга қадар давом этади. Қозоғистон шарафини саккиз нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.

Сўнгги хабарлар