Оғир атлетика: Арли Чонтей Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

None
Фото: instagram.com/wf_rk
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Арли Чонтей (55 кг) Жанубий Кореянинг Чинжу шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик спортчи даст кўтариш баҳсларида 117 кг оғирликдаги штангани кўтарди.

У силтаб кщтаришда рақибларига ютқазди. У 141 кг тошни кўтарди ва натижада 4-ўринни эгаллади.

Икки кураш натижасида у 258 кг оғирликни бўйсундириб, кучли учликдан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Арли Чонтей ўтган йили Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган қитъа мусобақасида кумуш медални қўлга киритган эди. 2020 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида бош совринни қўлга киритди.

Қитъа миқёсидаги мусобақада 2024 йилги Париж Олимпиадасига йўлланмалар ўйналади.

Эртага, 6 май куни Ўтепберген Алиев (61 кг) ва Екатерина Алякина (55 кг) баҳсларга киришади.

Осиё чемпионати 5-13 май кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар