ОҲИЧКга аъзо давлатлар ўртасида «яшил йўлаклар» яратиш зарур - ҚР Президенти

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ОҲИЧКга аъзо давлатлар ўртасида «яшил йўлаклар» яратишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«ОҲИЧК маконида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳақиқатан ҳам ишлайдиган механизм керак. Осиё дунё қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг учдан икки қисмини ишлаб чиқаради, бироқ бу соҳада заиф бўлиб қолмоқда», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев ОҲИЧКнинг VI саммитида.

Президентнинг сўзларига кўра, муҳим маҳсулотларнинг миллий стандартларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу тоифадаги товарлар бўйича ОҲИЧКга аъзо давлатлар ўртасида «яшил йўлаклар» яратиш зарур.

«ОҲИЧК ва бош қароргоҳи Астанада жойлашган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболли кўринади. Мамлакатларимизнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини инобатга олган ҳолда, эҳтиёжманд мамлакатларни озиқ-овқат ва ўғитлар билан таъминлаш чораларини кўришимиз мумкин», - дея қўшимча қилди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислик қилмоқда. Йиғилишда 11 давлат: Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Қирғизистон, Фаластин, Тожикистон, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Қатар, Беларусь давлат раҳбарлари иштирок этмоқда. Пойтахтга Вьетнам вице-президенти, Хитой Халқ Республикаси вице-президенти ва беш нафар вазир ҳам етиб келди.



Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар
telegram