Нурасил Тўлебек бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Ереванда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Нурасил Тўлебек ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нурасил Тўлебек бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
Фото: sports.kz

Н.Тўлебек 54 кг вазн тоифасида финалда ҳиндистонлик Жатин Жатинга қарши жанг қилди.

Ҳакамлар қозоғистонлик боксчини ғолиб деб топди. Якуний ҳисоб 4:1, Нурасил фойдасига.

Шу тариқа Нурасил Тўлебек Қозоғистон саватчасига тўртинчи олтинни қўшиб қўйди.

Кеча қозоғистонлик уч нафар қиз чемпион бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толғанай Қасимхан бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар