Нур-Султанликлар энди фақат онлайн тарзда уй-жой олишга навбатда туриши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Фуқаролар учун ҳукумат» нотижорат акциядорлик жамияти (Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари) энди уй-жой олиш навбатига қўйиш учун аризаларни қабул қилмайди. Бу тартиб фақат egov.kz портали орқали электрон шаклда амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги «Уй-жой фонди» муниципал давлат муассасаси хабар беради.

Egov.kz портали орқали навбатда туриш учун электрон рақамли имзо бўлиши кифоя. Электрон рақамли имзо орқали кирган шахснинг даромади, манзили, тоифаси ҳақидаги барча маълумотлар автоматик тарзда шакллантирилади.

Бу ерда ҳам уй-жой олиш учун навбатда турган шахс ариза берган шаҳарда камида уч йил доимий пропискага эга бўлиши керак. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари навбатда турган пайтда ва охирги 5 йил давомида Қозоғистон Республикасида турар-жой мулкига эга бўлмаслиги керак.

Уй-жой олиш учун навбатда қуйидаги шахслар туриши мумкин:

* Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари;

* етим болалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар;

* аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари;

* кўп болали оилалар;

*давлат хизматчилари, бюджет ташкилотлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, космонавтликка номзодлар, космонавтлар, махсус давлат органлари ходимлари, давлат томонидан сайланган мансабларни эгаллаган шахслар;

* ягона турар жойи Қозоғистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда фавқулодда деб топилган фуқаролар.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари кимлар?

* Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

* ногирон болалари бор ёки уларни тарбиялаётган оилалар;

* баъзи оғир сурункали касалликларга чалинганлар:

* ёши бўйича нафақахўрлар;

* етимлар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар

* кўп болали оилалар;

* тўлиқ бўлмаган оилалар;

* I ва II гуруҳ ногиронлари;

* ватандошлар;

* экологик офатлар, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар натижасида уйларидан айрилганлар;

* хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган шахсларнинг оилалари;

Уй-жой олиш учун навбатда туриш учун ҳужжатлар электрон рақамли имзо ёрдамида egov.kz портали орқали ҳам юклаб олинади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар