Нур-Султанда уч эгизак дунёга келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда уч эгизак дунёга келди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

15 декабр куни 27 ёшли Қундиз Оралжонқизи 2-сонли кўп тармоқли шаҳар шифохонасида уч эгизакни дунёга келтирди. Мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида икки ўғил ва бир қиз дунёга келди.

Ҳозир она ҳам, болалар ҳам яхши. Бу ҳақда Қундузнинг синглиси Умит Оралжан Kazinform мухбирига маълум қилди.

– Эсон-омон туққанини эшитиб, хурсанд бўлдик. Бир оилада бир вақтнинг ўзида 3 та болага кўпайди. Ҳозирда улар шифохонада шифокорлар назоратида. Қачон қўйиб туғруыхонадан чиқариши номаълум», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, ёш эр-хотин биринчи марта ота-она бўлишди.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар
telegram