Нур-Султанда шоҳ кўчага Ҳайдар Алиев номи берилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Пойтахтдаги асосий кўча ёки хиёбонлардан бирига Ҳайдар Алиев номи берилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара якунлари бўйича ОАВ учун берган баёнотида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None
«Бир пайтлар пойтахтимиз кўчаларидан бирига атоқли давлат арбоби, озарбайжон халқининг тўнғич фарзанди Ҳайдар Алиев номи берилган эди. Шаҳримиз, пойтахтимиз жадал ривожланмоқда, лекин ҳозир у кўча унчалик катта эмас. Шу боис пойтахт ҳокимига пойтахтимизнинг асосий кўчалари ёки хиёбонларидан бирига халқимизда чинакам ҳурматга сазовор бўлган Ҳайдар Алиев номини беришни тавсия этишни топширдим. Биз кўча номини мосроқ номга ўзгартирамиз, менимча, бу жуда ўринли»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар