Нур-Султанда Pfizer вакцинасини қанча одам олди
Агентлик маълумотларига кўра, 14 нафар ҳомиладор аёл (ҳомиладорликнинг 16-36 хафталиги), 133 нафар эмизикли она ва 192 нафар ўсмир эмланди.
«Кеча Нур-Султанда ушбу препарат билан эмлаш бошланди. Биринчи куни эмлашни хоҳлайдиган ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар ва ўсмирлар кўп келди. Ўқувчилар ва талабалар ота-оналари билан келиб, фаол бўлишди. Бундан ташқари, шаҳар мактабларида эмлаш яхши олиб борилди. Ҳамма тиббий кўрикдан ўтказилиб, вакцина олиш учун шифокор рухсати олинди ва барчага тушунтириш берилди», - дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Алия Рустемова.
Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ўсмирлар ўртасида эмланганларнинг 127 нафари 16-17 ёшли болалардир.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тоифадаги одамларни эмлаш фақат тиббиёт ташкилотлари ва шаҳар мактабларининг тиббиёт марказларида амалга оширилади. Шаҳардаги жами 5 минг ҳомиладор аёл, 28 минг эмизикли аёл ва 63 минг бола Pfizer билан эмланиши керак.
Муаллиф: Марлан Жиембай