Нур-Султанда карантин талаблари юмшатилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан Бош давлат санитария врачи карантин талабларини юмшатувчи янги қарорни имзолади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Нур-Султан шаҳри Бош давлат санитария врачи Сарқит Бейсенова янги қарорга мувофиқ пойтахтдаги Ashyq тизими фаолиятини яхшилашни талаб қилди.

Яъни, «сариқ» зона мезонлари асосида тадбиркорлик субъектларида Ashyq лойиҳаси қайта тикланади. Бундан ташқари, Ashyq лойиҳасига жалб этилмаган объектларга «сариқ» зона мезонлари бўйича ишлашга рухсат берилди.

Бундан буён пойтахтнинг барча объектлари Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган қарор қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султан шаҳри 26 октябр куни «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтган эди.

Муаллиф: Aли Ибраев

Сўнгги хабарлар