11:43, 10 Март 2022 | GMT +5
Нур-Султанда Хотин-қизлар кунида 51 нафар чақалоқ дунёга келди
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро хотин-қизлар кунида Нур-Султанда 51 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, 8 март куни шаҳар туғруқхоналарида бир кунда 51 нафар чақалоқ дунёга келган.
Бу кун кетма-кет иккинчи йил ўғил болалар сони 32 нафар, қизлар сони эса 19 нафарни ташкил қилади.
Чақалоқлар ҳам, оналари ҳам яхши.