Нур-Султанда Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда 15-25 ноябр кунлари Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни деб эълон қилинди. Шу кунларда шаҳарда жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилган турли йирик тадбирлар бўлиб ўтади, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги расмий сайти.
None
None

«ОИВ: барчани тушуниш» мавзуси доирасида 10 кун давомида ОИВ инфекцияси, айниқса, ёшлар ўртасида олдини олиш ва барча манфаатдор томонларнинг идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, хавфсизлик, камситишларга барҳам бериш каби тадбирлар ўтказилади:

- 17 ноябр куни Қозоғистон Миллий санъат университетининг классик камера концерти ижтимоий тармоқларда онлайн ва YouTubeда жонли эфирда бўлиб ўтади.

- 19 ноябр куни Нур-Султан шаҳар таълим бошқармаси томонидан коллеж ўқувчилари ва лицей ўқувчилари ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича ёшлар форуми ўтказилади.

- 24 ноябр куни тиббиёт талабалари ўртасида муҳокама бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирлардан ташқари 15-25 ноябр кунлари шаҳарнинг йирик олий ўқув юртларида талабаларни ОИВ инфекциясига тезкор тестдан ўтказиш бўйича аксия ташкил этилади. ОИТСга қарши кураш марказининг «Дўстлик» кабинетида 10 кун давомида ҳар куни «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тиббиёт ходимлари иштирокида шаҳарликлар учун #Услышать каждого #ӘрбірінТүсіну #toHe номли челленж ҳам ўтказилади.

Марказда рўйхатга олинган ОИВ инфекцияси билан касалланган, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат пакетлари ажратилмоқда. Тадбирлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Қозоғистон Миллий санъат университети ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда санитария-эпидемиология талаблари асосида ўтказилмоқда.

Йиғилиш якунлари бўйича 25 ноябр куни ОAВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Сўнгги хабарлар