Нур-Султан ва Алматидаги корхона ва ташкилотлар ёпилади
Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин раислигида Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатдаги санитария-эпидемиологик ҳолат тўғрисида соғлиқни сақлаш вазири Е.Биртанов, Нур-Султан ва Алмати шаҳарларининг ҳокимлари – А.Кулгинов ва Б.Сағинтаев хабар қилди.
Давлат комиссияси жорий йилнинг 30 мартидан 5 апрелига қадар Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида коронавирус инфекциясининг тарқалишини чеклаш мақсадида давлат идоралари, ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва ҳаёт кечиришни таъминлаш ташкилотларидан ташқари, барча корхона ва ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Тўлиқ рўйхат шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда аниқланади.