11:41, 22 Март 2020 | GMT +6
Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида карантин бошланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 22 март куни соат 00:00да Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида карантин режими кучга кирди, дея хабар беради Kazinform.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Қозоғистонда коронавирус инфекцияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. 19 март куни мамлакатнинг иккита йирик шаҳрида - Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида карантин режими жорий этилди. Шаҳарлар яқинида блок-назорат пунктлари ташкил этилди ва келиб-кетувчилар қаттиқ назоратдан ўтказилди.
Кейинчалик ҳокимлик аҳолига икки шаҳарга бориш ва қайтиш учун 72 соат вақт берди. Шундай қилиб, 22 мартдан бошлаб тўлиқ карантин жорий этишга қарор қилинди.
Бугунги кунга келиб, Нур-Султанда 31 киши, Алмати шаҳрида 22 киши, Қарағандида 2 киши ва Алмати вилоятида 1 киши - жами 56 бемор рўйхатга олинган.