Нур-Султан шаҳрида локдаун жорий қилинади

Якшанба кунлари савдо, кўнгилочар марказлар, савдо уйлар, савдо марказлари (уларда жойлашган дорихоналар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи навбатда энг зарур буюмларни сотадиган ва жойлашган жойидан қатъи назар ишлашга рухсат берилган муассасалардан ташқари), ёпиқ ноозиқ-овқат бозорлари, ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотиш объектлари, ёпиқ спорт иншоотлари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, «Қазпочта» АЖ корхоналарнинг фаолияти тақиқланади.
Шунингдек, дезинфекция сабабли якшанба куни жамоат транспорти иши тўхтатилади.
Шанба ва якшанба кунлари фитнес-марказлари, фитнес-клублари, спорт ва дам олиш масканлари, сауналар, СПА-марказлари («сариқ» зонада критерийдан фойдаланадиган «Ashyq» пилот лойиҳасида иштирок этадиган объектлардан ташқари) фаолияти тақиқланади.
«Шаҳарда эпидемиологик вазият беқарор. Сўнгги байрамлардан кейин коронавирус инфекциясин юқтирганлар сони кескин ошди. Шу муносабат билан қўшимча карантин чекловлари билан фармон 18 мартдан кучга киради.
Наврўзга бағишланган оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Ўсиш динамикасининг давом этишига йўл қўймаслик керак. Тиббиёт ташкилотлари ва тиббиёт ходимларини ортиқча юкламаслик учун қатъий санитария меъёрларига риоя қилиш керак, яъни улар ниқоб кийишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари керак», - деди Нур-Султан авлат бош санитария шифокори Сархат Бейсенова.
С. Бейсенова 18 мартдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафелар, барлар, ошхоналар)нинг иш вақти иш кунлари ва дам олиш кунлари соат 07:00 дан 22:00 гача қисқартирилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, 18 мартдан бошлаб кинотеатрлар ва кинорумлар ёпиқ бўлади.