Нур-Султан шаҳрида COVID-19ни юқтириш даражаси 9,9 фоизга ошди

Бугун Нур-Султан шаҳри ҳокимлигида пойтахтдаги эпидемиологик вазият ва мактабларда карантин чекловлари бўйича брифинг бўлиб ўтди.
«Сўнгги бир ҳафта ичида юқтириш сонининг кўпайиши сабабли Нур-Султан шаҳрида COVID-19 юқиши беқарор деб ҳисобланади. Рўйхатга олинганларнинг сони кунига 70 кишидан 143 кишига кўпаймоқда. Сўнгги ҳафтада юқтириш даражаси ўтган ҳафтага нисбатан 9,9% га юқори бўлди. 10 минг аҳолига нисбатан бу кўрсаткич 59,2 фоизни ташкил этади», - деди Нур-Султан шаҳрининг давлат бош санитария шифокори Сархат Бейсенова.
Унинг айтишича, 10 мартдан бошлаб Нур-Султан шаҳри «қизил» зонага кирди.
«Коронавирус инфекциясининг кўпайишининг асосий сабаби – шаҳар аҳолиси томонидан карантин чораларига риоя қилмаслик, жамоат жойларига ташриф буюриш, ниқоб кийишни эътиборсиз қолдириш, касал одамлар билан яқин алоқада бўлганлар режимга риоя қилмасликдир», - деди у.
Муаллиф: Зарина Қаҳарман