Номзодлар турнири: ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров муддатидан аввал чемпион бўлди
TASHKENT. Kazinform — Кипрда поёнига етиб бораётган Номзодлар турнирининг 13-турида қора доналарда ҳаракатланган Жавоҳир Синдоров энг асосий таъқибчиси нидерландиялик Аниш Гири билан 13-турда дурангга эришди ва муддатидан аввал турнир ғолибига айланди, деб хабар беради UzA.
Бу, Жавоҳир Синдоровнинг амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши шахмат тожи учун курашиш ҳуқуқига ҳақли тарзда эга чиққанлигини англатмоқда.
Олдинда Номзодлар турнирининг сўнгги 14-тур ўйинлари бўлишига қарамасдан Жавоҳирнинг муддатидан олдин муваффақиятга эришганлиги эътирофга арзигулик тарихий воқелик бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Синдоров Гирига қарши дона суриши ҳақида хабар берган эдик.