Номзодлар турнири: ўзбекистонлик Синдоров хитойлик шахматчи билан дурангга эришди

ASTANA. Kazinform — Кипрда шахмат бўйича ўтказилаётган Номзодлар турнирининг 14-турида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров дуранг натижа қайд этди, деб хабар беради UzA.

Синдоров ва Вей И
Фото: UzA

Муддатидан аввал мусобақа чемпионлиги билан бирга амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритган Жавоҳир Синдоров 14-турда хитойлик Вей И билан муроса йўлини танлади.

Жаҳон кубоги давомидаги шиддатли баҳсларда 6 ғалаба ва 8 дуранг билан шахмат оламида ўзига хос рекорд қайд этган Синдоров эркаклар мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, 70 минг евро билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, умумий мукофот жамғармаси 1 миллион евродан иборат турнирда 2-ўрин соҳиби 45 минг, 3-ўриндан жой олган шахматчи эса 25 минг евро билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, Номзодлар турнирида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров муддатидан аввал чемпион бўлди.