Ноқулай об-ҳаво сабаб «Тошкент» аэропорти фаолиятида вақтинчалик чеклов жорий этилди

TASHKENT. Kazinform - «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг маълум қилишича, «Тошкент» аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 100 м.) муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None

HY54 Урганч – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY766 Алмати– Тошкент рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.

HY66 Термиз – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY5314 Жидда – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY336 Жидда – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY9662 Екатеринбург – Тошкент рейси ҳам Самарқандга қўнди.

J2-5031 Боку – Тошкент рейси Урганчдаги муқобил аэродромга йўл олди.

SU1870 Москва – Тошкент рейси Навоийдаги муқобил аэродромга қўнди.

SU1870 Нукус – Тошкент рейси соат 02:30 га қолдирилди.

Фото: Uzbekistan Airports


Сўнгги хабарлар