Нобель мукофоти совриндорлари номлари 6-13 октябрь кунлари эълон қилинади

ASTANА. Кazinform - 2025 йилги Нобель мукофоти лауреатлари 6-13 октябрь кунлари Стокгольм ва Ослода эълон қилинади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ТАССга таяниб  хабар беради.

Нобель мукофоти
Фото: ТАSS

Нобель жамғармаси пресс-релизида хабар қилинганидек, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги лауреат номи 6 октябрь куни Каролинский институти қошидаги Нобель қўмитаси томонидан, 7-8 октябрь кунлари эса физика ва кимё соҳасида лауреат номи Қироллик фанлар академияси Нобель қўмитаси томонидан эълон қилинади.

9 октябрь куни эса Швеция академияси адабиёт соҳасидаги совриндор ҳақида гапиради.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати 10 октябрь куни Ослода эълон қилинади. Бу ҳақда Норвегия Нобель қўмитаси маълум қилди.

Альфред Нобель хотирасига бағишланган Швеция Риксбанк мукофоти совриндори 13 октябрь куни Стокгольмдаги Қироллик Фанлар академияси ҳузуридаги Иқтисодиёт фанлари бўйича Нобель қўмитаси томонидан аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилги «Грэмми» мукофоти совриндорлари ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар