Ниагара шаршараси Қозоғистон байроғи рангларига бўялди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан хориждаги бир қатор машҳур бинолар ва диққатга сазовор жойларнинг жабҳалари Қозоғистон байроғи рангларида ёритилган, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ Telegram-каналига таяниб.

Канададаги Ниагара шаршараси, Мадрид мэрияси олдидаги Cибелес фаввораси (Испания), Таллин шаҳри марказидаги Озодлик майдони (Эстония), Қозоғистон Республикасининг Лондондаги (Буюк Британия) Элчихонаси биноси, Тбилисидаги (Грузия) телеминора, Ада ва Бранков кўприги устидаги кўприк, шунингдек, Белграддаги (Сербия) «Албания» саройи, Анқарадаги (Туркия) Савдо-саноат палаталари иттифоқи биноси, Абу-Дабидаги ADNOS TOWER биноси (БАА), Ар-Риёддаги Kingdom Tower (Саудия Арабистони), Доҳадаги Шератон меҳмонхонаси (Қатар), Мехико шаҳридаги (Мексика) Инқилоб ёдгорлиги ва Мустақиллик устуни шулар жумласидандир.

Американинг Нью-Йорк, Филаделбфия, Хьюстон, Гонолулу, Балтимор ва Тампа шаҳарлари майдонларида Қозоғистон байроғини кўтаришнинг тантанали маросимлари бўлиб ўтди, Сан-Франсиско мэрияси биноси Қозоғистон байроғи ранглари билан ёритилган. Шунингдек, Бидгош (Польша) шаҳри ратушаси биноси тепасида Қозоғистон байроғи кўтарилди.


Сўнгги хабарлар