Нефть нархи Хитой экспорти ва Яқин Шарқдаги вазият фонида ошди
ALMATY. Kazinform — Жума кунги савдолар давомида жаҳон бозорида нефть нархи бироз ошди.
Oilprice.com маълумотларига кўра, WTI маркали нефть фьючерслари нархи баррелига 92,65 долларга етди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 89,57 доллар эди.
Brent маркали нефть фьючерслари баррелига 102,25 доллар даражасида савдоланмоқда. Унинг нархи 0,06 долларга ёки 0,06 фоизга пасайди.
Россиянинг Urals маркали нефти нархи баррелига 106,69 долларни ташкил этди. Бу 3,71 долларга ёки 3,36 фоизга паст.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, бир кун аввал Хитойнинг нефть маҳсулотлари экспортини қисқартириш ҳақидаги қарори, шунингдек, АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кучайтириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг нефть нархи сезиларли даражада ошди. Бу омиллар жаҳон бозорида ёқилғи танқислиги юзага келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.
Шу орада Саудия Арабистони Қизил денгиз орқали нефть ташишни қайта бошлади.