Нефть нархи 100 доллардан ошиб, ҳафтани кескин ўсиш билан якунламоқда

ASTANA. Kazinform - Жаҳон нефть нархлари 11 сентябрда эрталаб Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш билан боғлиқ хатарларнинг кучайиши фонида ўсишда давом этмоқда. Brent нефтининг бир баррели 108 доллардан, WTI эса 103 доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Reuters маълумотларига таяниб.

ОПEК+ мамлакатлари октябрь ойи учун нефть қазиб олишни ўзгаришсиз қолдирди
Фото: Gulf Today

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, Brent нефти фьючерслари бир баррель учун 108,68 долларга, Америкадаги West Texas Intermediate (WTI) нефти эса 103,45 долларгача кўтарилди.

Савдолар давомида Brent нархи янада юқорилаб, бир баррель учун 109,97 долларга етди. Бир ҳафта давомида котировкалар қарийб 13 фоизга ошди. Бу июль ойи ўрталаридан буён энг кескин ҳафталик ўсиш бўлди.

Нархларнинг ўсиши Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашиши ва нефть ташишнинг асосий денгиз йўналишларига таҳдидлар кучайиши билан боғлиқ.