10:25, 14 Октябрь 2024 | GMT +5
Назгул Маратова Grand Slam турнирнинг бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик дзюдочи Назгул Маратова Абу-Дабидаги (БАА) “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирнинг бронза медали совриндори бўлди.
Назгул 100 килограммдан ортиқ вазнда россиялик Анастасия Холодилина билан татамига чиқди.
Голден скорда россиялик дзюдочи учинчи огоҳлантиришни олди ва ғалаба Назгулга берилди.
Ушбу оғир вазн тоифасида яна бир қозоғистонлик Карина Такиева хорватиялик Хелена Вукович билан курашди.
Қизғин кураш голден скорда давом этди ва Карина шидо ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси Абу-Дабида учта бронза медалини қўлга киритди.