Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади

TASHKENT. Kazinform - Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт-беш кун дам олади, деб хабар беради Kazinform.
None

«2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ЎР Президенти фaрмонига асосан, Наврўз байрами муносабати билан:

- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;

- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олади.

Бунда қуйидагича бўлади:

- 18 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;

- 19 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;

- 20 март, душанба — 5 кунликлар учун 11март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;

- 21 март, сешанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;

- 22 март, чоршанба — 5 кунликлар учун 25 март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни.

23 март, пайшанба — барча учун иш куни.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари фaрмонга мувофиқ кўчирилиши муносабати билан улар 11 ва 25 март (шанба) кунлари ишга чиқади.

Сўнгги хабарлар