Наманганда халқаро IT форум бўлиб ўтади

TASHKENT. UzA-Kazinform – 22-23 май кунлари Наманганда «Namangan Tech Summit» халқаро IT форуми бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
None
Фото: UzA

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Наманганда бўлиб ўтадиган халқаро IT форумга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Европа ва Осиёнинг кўплаб давлатларидан IT компаниялар вакиллари иштирок этади.

Форум Гул байрами доирасида бўлиб ўтади, унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Европа ва Осиёнинг кўплаб давлатларидан рақамли технологиялар бўйича мутахассислар, дастурчилар, жаҳоннинг етакчи компаниялари менежерлари, маҳаллий ёш истеъдодлар ва IT компаниялар вакиллари иштирок этади.

Тадбир доирасида семинар, IT лойиҳалар тақдимоти, шунингдек, стартапларни яратиш, креатив иқтисодиёт дастурлари бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар